Савдо, қурилиш, хизматлар: корхоналар қайси соҳада кўп?
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони 474,9 мингтага етган. Энг қизиғи — мамлакатдаги корхоналарнинг қарийб учдан бири савдо йўналишида ишлаяпти.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича энг катта улуш савдо соҳасига тўғри келади — 153 370 та корхона. Кейинги ўринларда:
-
саноат — 59 520 та,
-
қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги — 34 881 та,
-
яшаш ва овқатланиш хизматлари — 30 374 та,
-
қурилиш — 30 343 та,
-
ташиш ва сақлаш — 17 245 та,
-
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар — 14 283 та,
-
ахборот ва алоқа — 11 901 та,
-
бошқа соҳалар — 122 982 та.
Статқўм олдинроқ келтирган маълумотга кўра, умумий 474,9 минг корхонанинг 403,8 мингтаси (85 фоизи) — кичик корхона ва микрофирмалар. Яъни бозорда “оғир артиллерия”дан кўра, асосий ҳаракатни айнан кичик бизнес қилиб турибди.
Ҳудудлар кесимида эса корхоналар энг кўп жамланган жойлар ҳам очиқланди: Тошкент шаҳри (108 678 та) биринчи ўринда. Кейин Тошкент вилояти (46 479), Самарқанд (41 091), Фарғона (37 846) ва Қашқадарё (30 424) вилоятлари келади.