World News in Uzbek

Оналик ҳимояда: Ҳомиладорлик ва туғруқ пули мажбурий тарзда ундирилди

Мажбурий ижро бюросининг Олмазор туман бўлими томонидан фуқароларнинг ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, хусусан оналикни қўллаб-қувватлаш борасида навбатдаги амалий натижа таъминланди.

Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг 2025 йил 30 октябрдаги қарорига асосан, қарздор “K.S.J.” масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи М.П. фойдасига ҳомиладорлик ва туғруқ таътили нафақаси сифатида 5 773,3 минг сўм ундириш белгиланган эди.

Ижро ҳужжатини ихтиёрий тартибда бажариш учун қарздор корхонага 15 кунлик муддат берилганига қарамасдан, белгиланган вақтда тўлов амалга оширилмади.

Шундан сўнг давлат ижрочиси томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий ижро чоралари қўлланилиб, корхонанинг банк ҳисоб рақамларига банд солинди. Натижада 5 773,3 минг сўм пул маблағлари тўлиқ ундирилиб, фуқаронинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилди.

Читайте на сайте