World News in Uzbek

Хонанда Хамдам Собировнинг 5 ёшли қизи билан бирга самимий суҳбати

Хонанда Хамдам Собиров қизи билан машинада кетаётиб, мухлисларни кулдирган самимий суҳбатни ижтимоий тармоқларда бўлишди. Хонанда қизидан чўнтак пулини сўраганида, у ишонч билан: “5 та” деб жавоб берди.

Шу пайт Хамдам Собиров ҳазил аралаш: “Менга iPhone олиб берасанми?” деб сўрайди. Қизчанинг жавоби эса янада қизиқарли бўлади: “Ҳа, iPhone 17 олиб бераман, пулим кўп!”

Кичкина суҳбат ижтимоий тармоқларда тез тарқалиб, мухлислар томонидан илиқ кулгу ва меҳр билан кутиб олинди. Оддий, самимий лаҳза — катта қувонч.

Читайте на сайте