World News in Uzbek

Марғилонда журналистга олти модда бўйича айблов қўйилиб, ҳукм ўқилди

Фарғона вилояти судлари маълумотига кўра, 2026 йил 20 январь куни Марғилон шаҳар судида “Антикоррупсия” сайти мухбири бўлиб ишлаган, муқаддам судланган Э.Т.га нисбатан ҳукм ўқилди. У Жиноят кодексининг 6 та моддаси бўйича айбли деб топилди.

Суд қарорида Э.Т. туҳмат ва ҳақорат, товламачилик, ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш, ёлғон ахборот тарқатиш, шунингдек ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар ҳамда автотранспорт воситалари давлат рақам белгиларига оид жиноятлар бўйича айбдор экани қайд этилган.

Унга ЖКнинг 59–61-моддалари тартибида 3 йил 10 ой жазо белгиланган, шунингдек ЖК 60–61-моддаларига асосан муддатидан илгари шартли озод қилинганини бекор қилган ҳолда 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазо қаттиқ тартибли колонияда ўталиши белгиланди; Э.Т. 2021 йилда ҳам тергов ёки суд ишларига аралашишга оид модда билан 3 йилга қамалган ва ўшанда “Эффеcт.уз”нинг собиқ, “Тафтиш.уз”нинг амалдаги мухбири бўлган.

Читайте на сайте