World News in Uzbek

Жаҳонгир Отажонов кўп уйланишига изоҳ берди: “Қарс икки қўлдан чиқади!”

Жаҳонгир Отажонов оилани асраш ва никоҳга масъулият билан қараш ҳақида фикр билдирди. Хонандадан ёшларга мотиватсия бериб, “битта никоҳдан ўтсин” деган мавзуда маслаҳат сўралганда, у аввало эркак кишининг зиммасидаги жавобгарликни эслатди. Унинг таъкидлашича, оила қуришда ҳис-туйғудан ҳам кўра масъулият ва оқибатни ўйлаш муҳим.

Хонанда бу борада диний ва маънавий масъулиятга ҳам урғу берди. “Ақлли бўлинглар, эркак киши аёл киши учун жавобгарлигини ҳис қилсин. Биз мусулмонмиз, Яратганнинг олдида эртага жавобгарлигимиз бор”, дея у ёшларни шошма-шошарликдан қайтарди. Шунингдек, у ўз ҳаётидан мисол келтириб, “Менга ўхшаб шунча уйланган, қизимга қанақа қилиб жавоб бераман, деб юрмасинлар”, мазмунида огоҳлантирди.

“Айб нимада, нега кўп уйлангансиз?” деган саволга эса Жаҳонгир Отажонов муносабат билдирар экан, муаммога бир томонлама баҳо бериб бўлмаслигини айтди. “Қарс ҳар доим икки қўлдан чиқади, лекин барибир жавобгар бўлади. Жавобгар бўлганимиздан кейин айб бизда ҳам бўлади”, дея у масъулиятдан қочмаслигини таъкидлади.

Читайте на сайте