Актриса Вазира Юнусова аёлларга мурожаат билан чиқди
Актриса Вазира Юнусова аёлларга мурожаат қилиб, бировнинг қизини ёмонламасликка чақирди. Унинг айтишича, келин бўлиб тушадиган қиз ҳақида гап кетганда, билмаган нарсага аралашиш ёки асоссиз ёмонлаш тўғри эмас. “Аёлларга илтимос қилган бўлардим: бировнинг қизини ёмонламанг”, дейди актриса.
Вазира Юнусованинг таъкидлашича, агар кимдир бир хонадон ҳақида сўраса, у ҳолда “билмайман” деб қўя қолиш ҳам маданият. Агар ўша оила ёки қиз ҳақида яхши билишса, аксинча, мақташ кераклигини айтади. Актриса бундай гап-сўзларнинг оқибати барибир оила ва фарзандлар тарбиясига таъсир қилишини эслатиб, “Нега ёмонлайсиз, бу сизнинг невараларингиздан қайтади”, деган фикрни билдиради.
Унинг сўзларига кўра, ҳар бир никоҳ ва тақдирда ҳикмат бор. “Нима бўлган тақдирда ҳам Аллоҳ уларни жуфтлаштирмоқчи. Ёмонликка эришиб нима қиласиз?” дея Вазира Юнусова аёлларни меҳрибонроқ, инсофлироқ бўлишга ундайди.