Қашқадарёда қор бўрони сабаб йўлда қолиб кетган 10 киши қутқарилди
Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида кучли қор бўрони автомобиль йўлининг бир қисмида ҳаракатни издан чиқарди. Натижада бир неча машина йўлда тўхтаб қолган, ФВВ қутқарувчилари эса 10 нафар фуқарони хавфсиз ҳудудга олиб чиқди. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.
Ҳодиса 23-январ куни соат 20:00 да (Тошкент вақти билан) “Мустақиллик” маҳалласи ҳудудида қайд этилган. Тўсатдан об-ҳаво кескин ёмонлашиб, кучли шамол ва қор бўрони йўлни қийинлаштирган. Айрим участкаларда қатнов чекланган, йўлда қолиб кетган транспорт воситалари эса йўлини давом эттира олмаган.
Воқеа жойига махсус йўлтанламасда қутқарувчилар юборилиб, улар фуқароларни хавфли ҳудуддан эвакуация қилган ва хавфсиз жойга етказган.
ФВВ қиш мавсумида об-ҳаво тез ўзгариши мумкинлигини эслатиб, сафарга чиқишдан олдин прогнозни текширишни, ноқулай шароитда имкони борича йўлга чиқмасликни ва зарурат туғилганда тезкор хизматларга мурожаат қилишни тавсия этди.