World News in Uzbek

Алимент билан боғлиқ икки оила яраштирилди

Мажбурий ижро бюроси Зарбдор ва Фориш туман бўлимлари томонидан аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш ва ижтимоий барқарорликни таъминлаш мақсадида алимент билан боғлиқ бир қатор ижро ишлари амалга оширилди.

Фуқаролик ишлари бўйича судлар чиқарган ижро ҳужжатларига асосан қарздорлардан ундирувчилар фойдасига вояга етмаган фарзандларини таъминлаш учун алимент маблағларини ундириви белгиланган.

Ижро жараёнида бюро ходимлари қарздорлар ва ундирувчилар билан суҳбатлар ўтказиб, уларга ҳуқуқий тушунтиришлар, кўрсатмалар ва тавсиялар берди. Олиб борилган тарғибот ишлари натижасида икки оила ўзаро ярашиб, алимент билан боғлиқ ижро ишлари якунланди ва иш юритувдан чиқарилди.

Мажбурий ижро бюроси аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда ўз фаолиятини изчил давом эттиради.

Читайте на сайте