World News in Uzbek

Ҳафта бошида Ўзбекистонда илиқлик яна сезиларли ошади

Ҳафта бошида Ўзбекистон бўйлаб ҳарорат яна кўтарилиши кутилмоқда. Хусусан, Тошкент шаҳрида 2 февраль куни ҳаво ҳарорати 18 даражагача илиқ бўлиши айтилаяпти. Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, баъзи жойларда эса туман тушиши мумкин, шунинг учун эрталабки йўлларда эҳтиёткорлик муҳим.

Қишнинг энг совуқ даври — чилла чиқишига ҳам саноқли кунлар қолди. Шу боис, кўпчиликда “буёғига баҳор” деган кайфият пайдо бўляпти: кунлар сал узаяди, ҳаво юмшайди, табиат ҳам секин-аста уйғонишга тайёрланаётгандек.

Читайте на сайте