World News in Uzbek

Андижонга шаҳар аҳолиси учун 40 та электробус етиб келди

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, Андижон шаҳрига Хитойнинг Cambell брендига мансуб 40 дона янги электробус етказиб берилди. Мазкур автобуслар экологик тоза ва замонавий транспорт воситалари сифатида хизмат қилади.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов яқинда фойдаланишга топширилган 2-электробуслар паркига ташриф буюриб, унинг инфратузилмаси ва янги келган электробусларни шахсан кўздан кечирди.

Мазкур транспорт воситалари шаҳарнинг турли кўчаларида белгиланган янги йўналишлар бўйича қатнай бошлаган ва аҳолига мунтазам хизмат кўрсатмоқда. Янги электробуслар нафақат экологик, балки қулайлик жиҳатдан ҳам замон талаблари асосида ишлаб чиқилган.

Читайте на сайте