Қайси ҳудудлар cashback бўйича етакчилик қилди?
Давлат солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил декабрь ойи давомида, 30 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон бўйлаб истеъмолчиларга жами 137,4 миллиард сўмдан ортиқ cashback (нақд пул қайтиши) тўлаб берилган. Бу сумма 209,7 миллионта чек асосида шаклланган.
Cashback тўловлари бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда — 42,7 миллиард сўмлик тўлов айнан пойтахт аҳолиси томонидан олинган. Иккинчи ўринда Фарғона вилояти бўлиб, бу ҳудудда 21,8 миллиард сўм cashback қайтарилган.
Кейинги поғонада Тошкент вилояти — 15 миллиард сўм, ундан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси — 10,3 миллиард сўм ва Самарқанд вилояти — 8,4 миллиард сўм миқдорида cashback қайтган.
Cashback тизими орқали нақд пул қайтарилиши аҳолининг расмий харид қилиш фаолиятини оширишга хизмат қилмоқда. Бу эса иқтисодий фаоллик ва солиқ тушумларига ижобий таъсир кўрсатади.