World News in Uzbek

Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмида қор қайтиши мумкин

“Ўзгидромет” Туркманистон томондан нам ҳаво массалари кириб келиши сабаб бу ҳафта республикада беқарор об-ҳаво кузатилишини маълум қилди.

Прогнозларга кўра, ҳудудлар бўйича айрим жойларда ёмғир ёғади, фақат 4 феврал куни ёғингарчилик кутилмайди. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда эса вақт-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 3 февралда баъзи нуқталарда кучли бўлиши ҳам мумкин. Ўзбекистон бўйлаб ҳарорат фони кечалари 5-10 даража илиқ, кундуз кунлари эса 13-18 даража илиқ атрофида сақланади.

Жума куни вазият ўзгариши кутилмоқда: Ўзбекистонга Қозоғистон ҳудудидан совуқ ва нисбатан нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Шунинг ҳисобига республика бўйича 6 февралда айрим жойларда ёғингарчилик кузатилади ва ёмғир қорга айланиши мумкин. Ҳарорат кун давомида пасаяди: кечаси ҳам, кундузи ҳам 1-6 даража илиқ; шимолда эса кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлиши айтилмоқда.

Республика бўйлаб айрим ҳудудларга туман тушиши эҳтимоли бор. 3 феврал куни тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи мавжудлиги ҳам эслатилди.

Шунингдек, 3 февралда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 7-9 даража илиқ, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади. 4 февралда ёғингарчилик бўлмайди, ҳарорат кечаси 5-7 даража илиқ, кундузи 16-18 даражагача кўтарилади. 5 февралда вақт-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин, ҳарорат кечаси 7-9 даража илиқ, кундузи 13-15 даража илиқ атрофида бўлади. 6 февралда эса вақт-вақти билан ёғингарчилик бўлиб, ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор, ҳарорат кечаси ва кундузи 1-6 даража илиқ сақланиши қайд этилган.

Читайте на сайте