World News in Uzbek

Нилуфар Усмонованинг янги таронаси “Билмайман” тингловчиларни мафтун этди (аудио)

Хонанда Нилуфар Усмонова 2 феврал куни янги қўшиғини тақдим этди. Янги таронаси "Билмайман" деб номланади. Ушбу қўшиқнинг матни Фарида Бўтаева, мусиқаси эса Нодир Зоитовга тегишли.

"Билмайман" шунчаки сўз эмас, у келажакка бўлган умид ва хавотир, севги ва иккиланишлар орасидаги сарҳадни ифодаловчи бир ҳолатни тасвирлайди. Ҳар бир нота тингловчини ўзининг ички дунёсига саёҳатга чорлайди, ўтмишдаги хотиралари ва келажак орзулари ҳақида ўйлашга мажбур қилади.

Ушбу тарона қисқа фурсатда кенг тингловчилар эътиборини қозонди — бир кунда 4 мингдан ортиқ марта эшитилди.

Читайте на сайте