World News in Uzbek

Грецияда 15 ёшгача болаларга тармоқлар тақиқланмоқда

Reuters ахборот агентлиги маълумотига кўра, Грецияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқловчи қонун қабул қилиниши режалаштирилмоқда.

Янги қонун болалар ва ўсмирларнинг интернетдаги фаолиятини ҳуқуқий асосда чеклашга қаратилган.

Бу орқали давлат ёш авлодни рақамли муҳитдаги хавф-хатарлардан ҳимоя қилишни кўзламоқда.

Читайте на сайте