Саудия Арабистонида туяларни рўйхатга олиш тизими жорий қилинди
Саудия Арабистонида туялар учун махсус идентификация ҳужжатлари — паспортлар жорий этилиши эълон қилинди. Бу ҳақда мамлакатнинг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, сув манбаларидан фойдаланиш ва қишлоқ хўжалигини бошқариш вазирлиги маълум қилди.
Янги тартибга кўра, туя паспорти расмий аккредитациядан ўтган ҳужжат бўлиб, унда ҳар бир туяга оид шахсий маълумотлар, унинг насли ва эгасининг тўлиқ тафсилотлари қайд этилади.
Мазкур тизим орқали чорва ҳайвонлари устидан назорат кучайтирилади, шунингдек, уларни идентификация қилиш, соғлиғини кузатиш ва мулк эгаларини аниқлаш осонлашади. Расмийларга кўра, бу инновацион ёндашув туячилик соҳасида тартиб-интизом ва хавфсизликни оширишга хизмат қилади.