World News in Uzbek

Микеланжелонинг унутилган чизмаси 23 миллионга баҳоланди!

Ню-Ёрк шаҳридаги Christie’с аукционида буюк итальян рассоми Микеланжелога тегишли бўлган, илгари номаълум бўлган чизма 23 миллион долларга сотилди. Бу сум аниқлангандан деярли 10 баравар юқори бўлиб чиқди.

Мутахассислар чизманинг бошланғич баҳоси атиги 2 миллион доллар атрофида бўлади деб тахмин қилган эди. Аммо 5 февраль куни ўтган “Эски усталар асарлари” кимошидида асар мисли кўрилмаган нархга сотилиб кетди.

Чизма Микеланжело томонидан 500 йил аввал ишланган бўлиб, Ватикан Сиктин капелласининг шифтини безаш жараёнида чизилган Ливия Сивиласи (башорат қилувчи аёл)нинг оёғи учун тайёрланган этюд деб баҳоланди.

Энг қизиғи — бу дурдона тасодифан топилган. Расмнинг эгаси Christie’с’га уни шунчаки баҳолаш учун юборган ва унинг асл қийматидан мутлақо бехабар бўлган. Маълум бўлишича, чизма унга бувисидан мерос қолган, расм эса XVIII асрдан бери оилада сақланиб келинаётган эди.

Christie’с вакили Эндрю Флетчер бу воқеани ўз фаолиятидаги энг ҳаяжонли ва унутилмас ҳодисалардан бири деб атади.

Читайте на сайте