World News in Uzbek

8 мартга бағишланган “Эъзоздасиз аёллар” гала концерти

Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Эъзоздасиз аёллар” номли гала концерт бўлиб ўтади.

Тантанали концерт дастурида ўзбек эстрадасининг таниқли санъаткорлари ва машҳур ижрочилар саҳнага чиқади. Хусусан, томошабинлар Райҳон, Ёрқинхўжа Умаров, Зиёда, Ғайбулла Турсунов, Жасмин, Равшан Комилов, Хожиакбар Рўзметов, Дилноз, Мустафо, Женисбек Пиязов ҳамда Нилуфар Усмонованинг чиқишларини томоша қилишлари мумкин бўлади.

Маълумотларга кўра, концерт дастури фонограмма асосида ижро этилади.

Шунингдек, сотиб олинган чипталар қайтарилмайди ва алмаштирилмайди.

Чипта нархлари 250 минг сўмдан 400 минг сўмгача этиб белгиланган.

Читайте на сайте