Антарктидада камёб ҳодиса кузатилди
Антарктида осмонида ҳалқасимон тўлиқ қуёш тутилиши рўй берди. Бу ҳақда Арктика ва Антарктика тадқиқот институти матбуот хизмати маълум қилди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 17 февраль куни Жанубий ярим шарда ноёб ҳалқасимон тўлиқ қуёш тутилиши ҳолати қайд этилган. Тўлиқ тутилиш босқичи икки дақиқадан сал кўпроқ давом этган, ҳодисанинг умумий давомийлиги эса тахминан тўрт ярим соатни ташкил қилган. Ушбу камёб астрономик манзарани Арктика ва Антарктика тадқиқот институти олимлари тасвирга олишга ҳам улгурган.
Хабарда тушунтирилишича, “тўлиқ қуёш тутилиши Ой Ерга нисбатан етарлича узоқроқда бўлса ва Қуёшни тўлиқ ёпа олмаса, у узук кўринишида намоён бўлади. Бундай пайтда Қуёшнинг ёрқин ҳалқа шаклидаги қирраси кўринади — жуда ҳайратомуз манзара. Аммо шундай тутилишда Қуёш тожини ёки унинг атрофидаги юлдузларни кўришнинг иложи бўлмайди”.
Шунингдек, астрономлар аввалроқ айтганидек, тутилишни фақат ўша ҳудуднинг ўзида кўриш мумкин эди. Антарктидадаги “Мирний” станциясида эса уни атиги бир нечта киши кузата олгани қайд этилган.