World News in Uzbek

Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш билан чиқди

Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш берди. 21 февраль куни кутилган кучли ёғингарчиликлар сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин. Айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босиш ҳолатлари ҳам кузатилиши эҳтимолдан холи эмас.

Сел хавфи бўлиши мумкин бўлган ҳудудлар:

Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг қатор туманлари ҳамда айрим шаҳарлари.

Тошкент вилоятида: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманлари, шунингдек Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида хавф юқорироқ баҳоланмоқда.

Тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ва ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади.

Читайте на сайте