World News in Uzbek

Тақиқдаги 2 гектар ерни 9 млн долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

Тошкент шаҳрида яшовчи, 1953 йилда туғилган, аввал бир неча бор судланган аёл 1982 йилда туғилган таниши билан олдиндан келишгани маълум бўлди. Улар Юнусобод туманидаги тадбиркорлик субъектига тегишли, аммо ҳозирда тақиқда турган 2 гектар нотурар ер майдонини харидорга 9 млн АҚШ долларига сотишни режалаштирган.

Маълумотларга кўра, гумонланувчилар мансабдор танишлари орқали барча ҳужжатларни тайёрлаб беришини айтган. Эвазига ерни турар жой тоифасига ўтказиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 200 минг АҚШ доллари олган пайтда фош этилган.

Улар Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168 моддаси 4 қисми “а” банди ҳамда 28, 211 моддасининг 1 қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари иш бўйича қўшимча ҳолатларни аниқламоқда.

Читайте на сайте