World News in Uzbek

25 феврал олтин қуймаларнинг сотув нархлари эълон қилинди

Ўзбекистон Марказий Банки томонидан ўлчовли олтин қуймаларнинг 25 февралдаги сотув нархлари эълон қилинди.

1 грам олтин нархи олдинги қийматга нисбатан 5 800 сўмга пасайган.

Ўлчовли олтин қуймаларнинг нархлари қуйидагича:
5 грам — 10 469 000 сўм.
10 грам — 20 938 000 сўм.
20 грам — 41 876 000 сўм.
50 грам — 104 689 000 сўм.
100 грам — 209 378 000 сўм.

Ўлчовли олтин қуймаларни Ўзбекистондаги барча банкларнинг офисларидан харид қилиш мумкин.

Эслатма: Банк офисига боришдан олдин олтин қуймалар мавжудлигини аниқлаштириб олиш ёдингиздан чиқмасин. Олтин нархи жадал суръатда ошиб бораётганлиги сабабли сотувларнинг ҳажми ҳам ортган. Кўплаб банк офисларида олтин қуймаларнинг тугаб қолиш эҳтимоли мавжуд.

Читайте на сайте