World News in Uzbek

Эрон Исроил бош вазири идорасига зарба берилганини билдирди, Нетаняҳу тақдири ҳозирча номаълум

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) жамоатчилик билан алоқалар бўлими "Хайбар" туридаги ракеталар қўлланган "ўнинчи тўлқин" ҳужумларида Исроил ҳукумат мажмуаси нишонга олинганини маълум қилди, xabar.uz хабар берди.

Баёнотга кўра, "сионистик режим" бош вазири идораси ҳамда мазкур режим ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони жойлашган манзил "мақсадли ва кутилмаган зарбалар"га учраган. Эрон қуролли кучлари бу ҳужумларни "оғир зарба" деб баҳолаган.

ИИҚК баёнотида "ўнинчи тўлқин" доирасида "Хайбар" ракеталари билан "жиддий зарбалар" берилгани яна бир бор таъкидланган.

Шунингдек, баёнотда Исроил бош вазирининг тақдири "номаълум ҳолатда" экани айтилган. Ҳозирча бу иддаолар бўйича мустақил тасдиқ мавжуд эмас.

Эрон томони зарбалар асосан Исроилнинг "ҳукумат кампуси"га қаратилганини, натижалар ва қўшимча маълумотлар кейинроқ эълон қилинишини билдирган. Ҳозирча Исроил расмийлари ушбу баёнот юзасидан муносабат билдирмаган.

Читайте на сайте