World News in Uzbek

Улуғбек Раҳматуллаев узоқ танаффусдан сўнг янги қўшиғини премера қилди

Таниқли хонанда Улуғбек Раҳматуллаев узоқ танаффусдан кейин ижодий фаолиятини янги асар билан давом эттирди. У "Ҳаёт" номли қўшиғини ва унга ишланган видеоклипни мухлисларига тақдим қилди.

Санъаткор янги таронаси ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар бериб, мухлисларини навбатдаги ижод маҳсули билан қувонтирди. Қўшиқ мазмуни ва оҳанги билан тингловчилар қалбига яқин бўлиши айтилмоқда.

Видеоклип ҳам қўшиқ руҳига мос тарзда ишланган бўлиб, ижодкорнинг янги қиёфасини намоён этади. Узоқ вақтдан бери янги тароналар чиқармаган хонанданинг қайтиши мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотди.

Шунингдек, яқин кунларда Улуғбек Раҳматуллаев ва Умидахон ижросидаги дуэт қўшиқ ҳам премера қилиниши кутилмоқда. Бу ҳақдаги видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, мухлислар интиқлик билан янги ижод намуналарини кутмоқда.

Читайте на сайте