World News in Uzbek

Эквадорда "террорчи" деб рўйхатга олинган гуруҳлар нишонга олинди

АҚШ ва Эквадор ҳарбийлари Эквадор ҳудудида наркокартелларга қарши қўшма ҳарбий операцияларни бошлади. Бу ҳақда АҚШ Қуролли кучларининг Жанубий қўмондонлиги маълум қилди.

Қўмондонликнинг Х саҳифасида эълон қилинган хабарга кўра, 3 март куни АҚШ ва Эквадор қуролли кучлари Эквадорда "террорчилик ташкилоти" сифатида рўйхатга киритилган тузилмаларга қарши амалиётларга киришган. Баёнотда бу ҳаракатлар Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасидаги ҳамкорларнинг наркотерроризмга қарши курашдаги ҳамжиҳатлиги намоён бўлаётгани таъкидланган.

Расмий ахборотда операциялар доираси ва аниқ йўналишлар бўйича батафсил маълумот келтирилмаган. Шу билан бирга, қўмондонлик ушбу ҳаракатларни минтақадаги хавфсизлик ҳамкорлигига оид мисол сифатида кўрсатган.

Эслатиб ўтиш жоиз, аввалроқ АҚШ Венесуэла, Колумбия ва Мексикадаги наркокартелларга қарши ҳам турли операциялар ўтказгани ҳақида хабарлар берилган эди.

Читайте на сайте