World News in Uzbek

Шавкат Мирзиёев ва БАА Президенти минтақадаги кескинликни муҳокама қилди

4 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БАА Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбатда сўнгги кунларда Яқин Шарқ минтақасидаги вазият тобора кескинлашаётгани, низо ва зиддиятлар авж олаётгани жиддий ташвиш уйғотаётгани қайд этилди.

Томонлар муқаддас Рамазон ойида кузатилаётган бундай нохуш ҳолатлар халқаро ҳуқуқ тамойилларига зид эканини таъкидлади. Шунингдек, тинчлик-осойишталикка таҳдид солаётган ҳар қандай ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш зарурлиги алоҳида урғуланди.

Давлат раҳбари ушбу мураккаб дамларда Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва яқин ҳамкори бўлган Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарияти ва халқи билан бирдам эканини билдирди. Шунингдек, айни пайтда ушбу мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига кўрсатилаётган амалий кўмак, уларни Ватанига қайтариш бўйича кўрилаётган чоралар учун миннатдорлик изҳор этди.

Ўз навбатида, Амирликлар етакчиси Ўзбекистон Президентининг самимий қўллаб-қувватлаши, биродарлик ҳурмати ва ҳамжиҳатлик руҳи учун чуқур миннатдорлик билдирди.

Читайте на сайте