World News in Uzbek

Ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаш қимматга тушди

Қонунчилигимизда ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ва қонуний ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ҳолда улардан фойдаланиш учун жавобгарлик белгиланган.

Фуқаро Б.Х. ўзбошимчалик билан ер майдонини эгаллаб, ноқонуний бино барпо этганлиги сабабли, кадастр агентлиги томонидан унга нисбатан маъмурий жазо қўллаш тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, 82,4 млн. сўм жарима қўлланилган.

Мазкур қарор ижроси Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё вилоят бошқармасига юклатилган.

Ижро ҳужжати талаби жавобгар томонидан ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги боис, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздорга тегишли кўчмас мулк ва автотранспорт воситаси хатланган.

Натижада қарздордан 82 млн. 400 минг сўм жарима ҳамда 4 млн. 120 минг сўм ижро йиғими тўлиқ ундирилиб, қарор ижроси таъминланди.

МИБ Сирдарё вилоят бошқармаси.

Читайте на сайте