World News in Uzbek

Энди янги “ақлли” камералар ҳайдовчини юзидан таний бошлади

Ўзбекистонда юзни аниқлаш функциясига эга “ақлли” камералар ишга туширилди. Янги тизим ҳайдовчи шахсини юзи орқали таниб, ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилган фуқаро рулга ўтирганини автоматик аниқлайди.

Маълум қилинишича, бундай ҳолатда қоидабузарлик электрон тарзда онлайн расмийлаштирилади. Яъни инспектор иштирокисиз ҳам маълумотлар тизим орқали қайд этилиб, тегишли чора кўрилади.

Қоидаларга кўра, ҳайдовчилик гувоҳномасиз транспорт бошқариш 50 БҲМ — 20,6 млн сўм жаримага сабаб бўлади. Агар қоидабузарлик такроран содир этилса, жазо 50–100 БҲМ — 20,6 млн сўмдан 41,2 млн сўмгача ошиши, ёки 2–3 йилгача озодликдан маҳрум қилишгача олиб бориши мумкин.

Қайд этилишича, тизим синов босқичидаёқ бир нечта қоидабузарликлар аниқланган. Яқин вақтда ушбу амалиёт йўл назоратида янада кенг қўлланилиши кутилмоқда.

Читайте на сайте