Рамазон ҳайити санаси Қирғизистонда эълон қилинди
Қирғизистонда 2026 йилги Рамазон ҳайити байрами 20 март куни нишонланиши маълум қилинди. Бу ҳақда Қирғизистон мусулмонлари идораси расман хабар берди.
Таъкидланишича, мазкур қарор Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар муфтийларининг фатво чиқаришга бағишланган йиғинида қабул қилинган.
Мазкур Фатво ҳайъати таркибига ТДТга аъзо давлатлар — Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, шунингдек, ТДТ кузатувчи мамлакатлари ҳисобланган Туркманистон ва Венгриянинг расмий мусулмон диний идоралари вакиллари киради.
Эслатиб ўтиш жоиз, февраль ойида Туркий давлатлар ташкилоти Мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг Фатво ҳайъати Самарқанд шаҳрида ўтказилган йиғилишида 2026 йилда рамазон ойининг биринчи куни 19 февраль, пайшанба кунига, Рамазон ҳайити эса 20 март, жума кунига тўғри келиши кутилaётгани белгиланган эди.
Шунингдек, 2026 йил 2—4 февраль кунлари Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти мамлакатлари Мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгаши ҳузуридаги Фатво ҳайъатининг маслаҳат йиғини бўлиб ўтгани қайд этилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарлигида ташкиллаштирилган ушбу тадбирда ташкилотга аъзо давлатлар диний идоралари вакиллари ҳамда ислом уламолари қатнашган.