World News in Uzbek

Гулихон Асалхўжаева ўғли Жаҳонгир ва келини Асал ҳақида очиқ гапирди (видео)

Хонанда Гулихон Асалхўжаева "Омон омон" кўрсатуви меҳмони бўлди. Суҳбат давомида у ўғли жаҳонгирни дипломат бўлишини хоҳлаганини, дастлаб санъат соҳасидан кетишига қаршилик қилганини айтди.

Гулихон, шунингдек, келини ҳам санъаткор эканини билганида: “Мендек уй ишларини қиладиган, овқат тайёрлайдиган санъаткормикан?” деб ҳайрон бўлганини очиқ билдирди. У ўғиллари келин танлаганида аввал онаси билан гаплашишини ва Асалнинг ҳам онаси билан суҳбатлашганини, онаси жудаям яхши аёл эканлигини қўшимча қилди.

Шундан сўнг Гулихон келини Асални овқатлар пишириб беришини, қалби тоза, кўнглида ёмон ният йўқлигини, айёрлик қилмаслигини, келинини қизидек яхши кўришини ва энг муҳими ўғли Жаҳонгир келини Асал билан бахтли бўлиши кераклигини ҳам таъкидлади.

Читайте на сайте