Эртадан ҳаво исиб, баҳор кайфияти келади
Ўзгидромет агентлиги 13 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини тақдим қилди.
Тошкентда ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 3–8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–2 даража совуқ, кундузи 11–13 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразмда ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кузатилмайди. Баъзи жойларда туман пайдо бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–7 даража совуқ, кундузи 7–12 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоийда ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 9–14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1–6 даража совуқ, кундузи 8–13 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқандда ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кузатилмайди. Баъзи жойларда туман пайдо бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–2 даража, кундузи 8–13 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи ҳудудларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2–3 даража совуқ, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғонада ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–2 даража, кундузи 8–13 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кузатилмайди. Баъзи жойларда туман пайдо бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–10 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.