World News in Uzbek

Ароқчи: Эронда янги Олий раҳбар муаммосиз ишлайди

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи мамлакатда янги Олий раҳбар масаласи юзасидан ҳеч қандай муаммо йўқлигини билдирди. Унинг таъкидлашича, яқин вақт ичида бу ҳолат барчага аён бўлади.

Вазирнинг айтишича, Россия ва Хитой Эроннинг асосий стратегик шериклари ҳисобланади. Уларнинг сўзларига кўра, бу давлатлар билан турли соҳалардаги ҳамкорлик, жумладан ҳарбий йўналишдаги алоқалар ҳам изчил давом этмоқда.

Ароқчи фикрича, ҳозирги урушни Америка Қўшма Штатлари ва Исроил бошлаган ва бу ҳаракат халқаро миқёсда қораланиши керак. Унинг таъкидлашича, Эрон ўз ҳаракатларини «қонга қон, жонга жон» тамойили асосида амалга оширмоқда.

Шунингдек, вазир Харг ва Абу Муса оролларига Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудидан — Рас ал-Хайма минтақаси ҳамда Дубай атрофидан реактив тизимлар орқали зарбалар берилганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, қўшни давлатлар ҳудудидан Эронга қарши ҳужумлар уюштириш мутлақо қабул қилиб бўлмайди ва бундай ҳаракатлар, айниқса аҳоли зич жойлашган ҳудудларда жуда хавфли ҳисобланади.

Ароқчи таъкидлашича, Эроннинг сиёсий тизими барқарор бўлиб, у алоҳида шахсларга боғлиқ эмас. Унинг айтишича, Олий раҳбар ҳалок бўлганидан кейин ҳам давлат бошқарув тизими одатдагидек ишлашда давом этмоқда.

Шу билан бирга, вазир Эрон ядровий бомба яратишни режалаштираётгани ҳақида ҳеч қачон баёнот бермаганини ҳам алоҳида таъкидлади.

Читайте на сайте