Эрон олий раҳбарининг самолёти йўқ қилиниши минтақада кескинликни оширадими?
15 март кечқурун Теҳрондаги Меҳробод аэропортига амалга оширилган зарба натижасида Эрон олий раҳбари фойдаланадиган самолёт йўқ қилинди. САХАЛ маълумотларига кўра, ушбу самолётдан Эрон раҳбари ҳамда юқори лавозимли амалдорлар ва ҳарбийлар фойдаланиб келган.
Исроил томонидан амалга оширилган зарбанинг минтақавий ва халқаро оқибатлари кенг муҳокама қилинмоқда. Мутахассислар таъкидича, самолётнинг йўқ қилиниши нафақат Эрон раҳбариятининг бошқа давлатлар билан ҳамкорлигини мувофиқлаштириш имкониятларига, балки ҳарбий салоҳиятини тиклашга ҳам салбий таъсир кўрсатади.
Шунингдек, бу ҳодиса минтақада сиёсий ва ҳарбий кескинликни ошириши мумкин. Эрон томонидан қўлланилиши мумкин бўлган жавоб чоралари нафақат Яқин Шарқ, балки Марказий Осиё ва бошқа халқаро майдонларда ҳам хавфсизлик муаммоларини келтириб чиқариши эҳтимоли мавжуд.