19 мартда ёмғир ва салқинлик: Ўзбекистон бўйлаб об-ҳаво ўзгаради
Ўзбекистонда 19 март куни об-ҳаво бироз “характер” кўрсатади. Ўзгидромет берган маълумотларга кўра, ҳаво ҳарорати пасайиб, айрим ҳудудларда ёмғирлар кузатилади. Қисқаси, баҳор ҳали тўлиқ “режимга” кирмаган — курткани йиғишга эрта ????
Тошкентда ёмғирли кун кутилаяпти
Пойтахтда осмон булутли бўлиб, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ғарбдан эсадиган шамол 5–10 м/с тезликда бўлади.
Кечаси ҳаво +8…+10° атрофида, кундузи эса +14…+16° гача илийди.
Қорақалпоғистон ва Хоразмда қуруқ, лекин шамолли
Ушбу ҳудудларда ёғингарчилик кузатилмайди, аммо шарқий шамол бироз фаол — 7–12 м/с.
Кечаси +2° совуқдан +3° илиққача, кундузи +13…+18° атрофида бўлади.
Бухоро ва Навоийда барқарор, ёмғирсиз об-ҳаво
Осмон ўзгарувчан, аммо ёмғир кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с.
Кечаси +5…+10°, кундузи +15…+19° оралиғида бўлади.
Марказий ҳудудларда қисман ёмғир
Тошкент вилояти, Сирдарё, Жиззах ва Самарқандда айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин.
Шамол шарқдан 7–12 м/с, ҳарорат кечаси +5…+10°, кундузи +13…+18°.
Жанубда илиқ, лекин нам ҳаво
Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳам баъзи ҳудудларда ёмғир эҳтимоли бор.
Кечаси +5…+10°, кундузи эса +15…+20° — баҳор кайфияти бор, лекин осмон тоза эмас.
Водийда ёмғирсиз, қулай об-ҳаво
Андижон, Наманган ва Фарғонада ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол 5–10 м/с, ҳарорат кечаси +5…+10°, кундузи +15…+20° бўлади.
Тоғли ҳудудларда хавф бор
Тоға яқин ва тоғли жойларда об-ҳаво анча ноаниқ: ёмғир, қор ва ҳатто туман кузатилиши мумкин.
Энг муҳими — сел ва сув тошқини хавфи бор.
Кечаси 0…+5°, кундузи +5…+10°.