World News in Uzbek

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити санаси маълум қилинди

Ўзбекистонда муборак Рамазон ҳайити 20 март санасига тўғри келиши маълум қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали орқали хабар тарқатилди.

Аввалроқ Рамазон ойи 19 февральдан бошланган бўлса-да, ҳайит санаси юзасидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита ҳали расмий баёнот бермаган эди. Президент қарори ҳам эълон қилинмаган бир пайтда, вазирлик ушбу санани очиқлади.

Маълум қилинишича, 20 март (жума) – Рамазон ҳайити, 21 март (шанба) – Наврўз байрами, 22 март (якшанба) – дам олиш куни ҳисобланади. Шунингдек, 23 март (душанба) 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.

Шу тариқа, юртдошларимиз кутилаётган байрам санаси аниқ бўлиб, барча ҳайитни байрамона кайфиятда қарши олишга ҳозирлик кўрмоқда.

Читайте на сайте