World News in Uzbek

Учкўприкда ноқонуний қурилмага чек қўйилди: суд қарори ижроси таъминланди

ФИБ Қўқон туманлараро судининг қарорига асосан, қарздор И. Д.нинг ҳисобидан Учкўприк тумани Турғоқ МФЙ ҳудудида жойлашган ноқонуний қурилмани буздириш белгиланган эди.

Мазкур ижро ҳужжатига мувофиқ, Бюронинг Учкўприк туман бўлими давлат ижрочилари томонидан тегишли тартибда мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилди.

Олиб борилган чора-тадбирлар натижасида қонун талабларига зид равишда қурилган иншоот тўлиқ буздирилди.

Қайд этиш жоизки, ноқонуний қурилишлар нафақат шаҳарсозлик қоидаларини бузади, балки аҳоли хавфсизлигига ҳам жиддий таҳдид солиши мумкин. Шу боис, бундай ҳолатларга нисбатан қонун доирасида кескин чоралар кўрилиб, суд қарорларининг ижроси таъминланмоқда.

Читайте на сайте