240 кг аёлни 7-қаватдан кран билан туширишди (видео)
Туркияда ноодатий қутқарув амалиёти амалга оширилди. 240 килограмм вазнга эга бўлган 27 ёшли суриялик аёл — Аиши Мазнинг аҳволи кескин ёмонлашгани сабабли тез ёрдам чақирилган.
Маълум бўлишича, беморнинг оёқларида сезувчанлик йўқолган ва у мустақил ҳаракатлана олмай қолган. Шу боис уни оддий йўл билан пастга туширишнинг имкони бўлмаган.
Вазиятдан чиқиш учун қутқарувчилар махсус чоралар кўришга мажбур бўлишди: хонадон деразаси олиб ташланиб, аёл 7-қаватдан кран ёрдамида эҳтиёткорлик билан пастга туширилди.
Шундан сўнг у дарҳол шифохонага олиб борилиб, даволанишга ётқизилгани маълум қилинди. Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда ҳам кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.