World News in Uzbek

Азиз Раметовнинг соғлиғи учун халқдан ёрдам сўраши жиддий муҳокамага сабаб бўлмоқда

Актёр Азиз Раметов соғлиғидаги 20 йиллик муаммолар сабабли халқдан ёрдам сўрамоқда. У ижтимоий тармоқларида жойлаган видеода: “Илтимосим бор, манга операция қилишим керак экан. Ҳайит кунида сўраяпман эҳсон тариқасида, имкон бўлса бўйнимни, белимни операция қилиш керак экан”, — дея мурожаат қилди.

Азиз Раметовнинг айтишича, “20 йилдан бери бўйним, белим синган экан, шу дард қийнайди, томирларим бир-бирига қисилиб, нервларим ёмонлашиб, яқинларимни хафа қилиб қўяяпман, чидай олмаяпман, минг бор уятдаман”.

Видеога изоҳ қолдирган мухлислари актёрга тез орада шифо тилашмоқда, унга дуо қилмоқда ва ёрдам бериш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Уларнинг илиқ сўзлари Азиз Раметовни руҳлантириб, қўллаб-қувватламоқда.

Читайте на сайте