Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокировадан ота-оналарга мурожаат!
Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова ота-оналарга мурожаат қилиб, боласини рус мактабига бериш оқибатларига эътибор қаратди. У интервьюсида шундай дейди: “Кўплар болаларини рус мактабларга беради, кўплар хурсанд бўлади, лекин битта нарсани унутаяпсиз — бола русча фикрлайдиган бўлиб қолади”.
Гавҳар Зокирова ўз тажрибасини эслаб, “Бошимдан ўтказганман, бу жараён қийин яъни кейин бола яна ўз ҳолига қайтиши. У ўзимизнинг ўзбек адабиётини билмайди, рус ва жаҳон адабиётини ўрганади”, – дея таъкидлади.
Актриса, шунингдек, ўзбек адабиётининг юқори даражадаги асарлари ҳақида гапирди ва ота-оналарга эслатди: “Бизнинг адабиётимиз ғарб адабиётидан юксак деб биламан. Бола буни билмаслиги эса катта йўқотишдир”.