World News in Uzbek

Ўзбекистонда яна гўшт нархи ошиб бормоқда!

Ўзбекистонда гўшт нархи сўнгги бир ой ичида ўртача 8 фоизга кўтарилди. Бу маълумот Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тақдимотидан маълум бўлди.

25 март ҳолатига кўра, Тошкент шаҳридаги “Эски жува” (Чорсу) бозорида мол гўштининг улгуржи нархи 75–108 минг сўм оралиғида сотилмоқда. Моль гўштининг қовурғаси 75–80 минг, сарпанжа 85–95 минг, сон қисми эса 90–100 минг сўмга етган. Музлатилган импорт гўшти эса 85 мингдан 110 минг сўмгача баҳоланган. Қўй гўштининг минимал улгуржи нархи 85 минг сўм, максимал нархи эса 110 минг сўмни ташкил қилади.

Ҳафталик ўсиш кўрсаткичларига қараганда, гўштнинг энг паст нархи 7,1 фоизга, энг юқори нархи эса 2,9 фоизга ошган. Ой давомида эса нархлар мос равишда 7,1 ва 8 фоизга кўтарилган.

Читайте на сайте