World News in Uzbek

Ўзбекистонда санъаткорлардан ҳар бир тўй учун солиқ ундириш режалаштирилмоқда

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахсларни солиққа тортиш ва ҳисобини юритиш тизимини соддалаштириш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Унга кўра, санъаткорлардан ҳар бир тўй ва бошқа томошалар учун солиқ ундириш режалаштирилмоқда.

Таъкидланишича, 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб ижрочилар ва ижодий жамоаларнинг ижодий фаолияти билан боғлиқ барча хизматлар солиқ органларининг “Солиқ” мобил иловасида рўйхатга олиниши шарт бўлади.

Шунингдек, 2026 йил 1 сентябрдан 2029 йил 1 январгача жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи “бир хизмат — бир тўлов” тамойили асосида, табақалаштирилган қатъий миқдорларда амалга оширилади.

Лойиҳага мувофиқ, 2029 йил 1 январдан бошлаб концерт-томоша фаолиятини лицензия асосида амалга оширувчи ижрочилар ва ижодий жамоа фақат нақдсиз тўловлар орқали ишлаши белгиланмоқда.

Бу эса санъаткорлар даромадининг расмий ҳисобини юритиш ва солиққа тортишни соддалаштиришга хизмат қилади ҳамда тўй ва бошқа тадбирлардан тушган маблағларнинг қонуний назоратини кучайтиради.

Читайте на сайте