World News in Uzbek

Тошкент шаҳрида қарздор қарзини қопламаганлиги сабабли қимматбаҳо машинаси хатланди

Тошкент шаҳар Олмазор туман Мажбурий ижро бюроси суд ва бошқа органлар қарорларига асосан, давлат фойдаси учун қарздор "S.-M" МЧЖдан умумий 6,24 млрд сўм давлат божи ва солиқ қарздорлигини ундириш тўғрисида ижро ҳужжати олган.
Ижро ҳаракатлари олиб борилаётгани даврида қарздор қарзини қопламаганлиги сабабли, мажбурий ижро чоралари амалга оширилди. Қарздорга тегишли барча мол-мулкларга тақиқ ўрнатилди ва қидирув эълон қилинди.

Шу жараёнда қарздорнинг "LI XIANG L9" русумли қимматбаҳо автотранспорт воситаси хатланиб, жарима майдонига олиб келинди.
Ҳозирда мазкур транспорт воситаси баҳоланиб, аукцион орқали қарздорлик қопламасидан сотиш чоралари кўрилмоқда.

Қарздор қарзини тўлиқ қопласа, автотранспорт воситаси мулк эгасига қайтарилади. Бу эса, ижро ҳужжатлари орқали давлат солиқ ва божи қарзини ундириш механизмининг очиқ ва адолатли амалга оширилишини таъминлайди.

Читайте на сайте