Долларнинг расмий курси янгиланди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 3 апрель куни амал қиладиган қийматини аниқлади.
Унга кўра, АҚШ долларининг расмий курси 7,74 сўмга ошиб, 12 149,84 сўмга етди.
- Евро эса 76,07 сўмга пасайиб, янги қиймати 14 003,91 сўмга белгиланди.
- Россия рубли ҳам 0,57 сўмга ошиб, 151,10 сўмни ташкил қилди.
- Хитой юани 4 сўмга камайиб, 1 762,20 сўм этиб белгиланди.
Шу билан бирга, олтиннинг 1 грамми учун нарх 42 500 сўмга ўсди ва 1 905 900 сўмга тенглаштирилди.