Новости по-русски

Франция компанияси “Қадимий Бухоро” туризм ҳудудини барпо этади

Франция компанияси “Қадимий Бухоро” туризм ҳудудини барпо этади

Ўзбекистон Миллий банки ва Франциянинг “Буиг” компанияси туризм инфратузилмасини ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олишди УзА га таяниб хабар қилмоқда Ҳалқ сўзи Ўзбекистон Республикаси президенти Ш. Мирзиёевнинг Францияга расмий ташрифи арафасида, 5 октябрь куни Парижда ўтказилган Ўзбек-француз бизнес форумида Ўзмиллийбанк ва “Буиг” компанияси туризм соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича 100 миллион евролик битимни имзолашди. Ўзбекистон Миллий банки матбуот хизмати маълум қилишича, Битим давлат раҳбари ташаббуси асосида қабул қилинган “Бухоро шаҳри ва вилоятининг 2017 - 2019 йиллар давомида туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш дастури”га асосан “Қадимий Бухоро” туризм ҳудудини қуришни ўз ичига олади. Лойиҳа 10 гектар ҳудудда меҳмонхоналар, савдо-кўнгилочар маркази, ресторанлар, сара уй комплекси, ландшафт боғларини барпо қилишни назарда тутади, деб ёзмоқда нашрда.

Читайте на 123ru.net