Новости по-русски

Сайёр қабулда 200дан ортиқ фуқаронинг мурожаати ўрганилди

Сайёр қабулда 200дан ортиқ фуқаронинг мурожаати ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг масъул ходимлари томонидан жорий йил 18 октябрь куни Шайхонтоҳур туманидаги “Ҳувайдо” маҳалласи ҳамда Яшнобод туманидаги “Яшнобод” маҳалласида сайёр қабуллар ўтказилди. Сайёр қабуллар давомида маҳалла фуқаролари ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий масалалар ва ижтимоий ҳаётда мавжуд ҳамда ўз ечимини топмаётган муаммолари бўйича мурожаат қилишди. Ушбу сайёр қабулларда мазкур туман ҳокимликлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, халқ таълими бўлими, тиббиёт бирлашмалари, давлат нотариал идоралари нотариуслари ва бошқа мутасадди идора вакиллари иштирок этишди. Сайёр қабуллар давомида 200 нафардан ортиқ фуқаролар мурожаат этишиб, шундан 160 нафар фуқаронинг мурожаати юзасидан қабул жараёнида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 40 нафар фуқаронинг мурожаати белгиланган тартибда қабул қилинди. Мазкур мурожаатлар хусусиятига кўра, маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан тақдим қилиш бекор қилинган шахснинг яшаш жойи бўйича (прописка қилинганлиги) яшаётганлиги ҳақидаги маълумотларни олиш билан боғлиқ юзага келаётган муаммолар, арзон турар-жой билан таъминлаш, уй-жой, моддий ёрдам, соғлиқни сақлаш, мулкка нисбатан эгалик ҳуқуқини эътироф этиш, аҳоли бандлиги, доимий рўйхатга қўйиш, меросни расмийлаштириш, болаларни мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш, ободонлаштириш ва бошқа масалалари билан боғлиқ ҳолатларни ташкил этади. Хусусан, сайёр қабул жараёнида фуқаро М.Эрходжаева, М.Убайдуллаева, М.Ибадуллаева ва Б.Бойматоваларнинг мурожаати Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан Яшнобод тумани Авиасозлар 5-тор кўчасида жойлашган 491-сонли мактабгача таълим муассасаси, 166-сонли умумий ўрта таълим мактаблари жойлашган манзил бўйича жойига чиқиб ўрганилди. Сайёр қабуллар давомида келиб тушган мурожаатлар Адлия вазирлиги томонидан назоратга олинди.

Читайте на 123ru.net