Новости по-русски

“Tashkent city” да янги лойиҳалар давом этмоқда. Журналистлар билан Пресс-тур ўтказилди.

“Tashkent city” лойиҳаси ўз ичига меҳмонлар, маъмурий бинолар, савдо-кўнгилочар ва турар-жой комплексларини олувчи замонавий ишбилармонлик маркази қурилишидир. “ Тошкент сити” қурилиши 2017 йилнинг июлида Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг 559-сонли “ Тошкент шаҳрининг марказий қисмини ободонлаштириш ва меъёрий қиёфасини янада яхшилаш ҳамда аҳоли ва пойтахт меҳмонлари учунзарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига мувофиқ бошлаган. Ушбу вазифалар ижроси мақсадида “Tashkent city” ХИМ худудида давлат унитар корхонаси шаклида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича дирекция тузилган. 17 нафар ҳукумат аъзолари, давлат органлари ва бошқа ташкилот раҳбарларидан иборат “Tashkent city” Ҳалқаро ишбилармонлик марказиниг маъмурий кенгаши ташкил этилди. Ушбу лойиҳа режаси “ARUP” (Буюк Британия), “Tabanlioglu” (Туркия), “ DPArchitects” (Сингапур) ва бошқа етакчи ҳалқаро компанияларни жалб қилган ҳолда ишлаб чиқилган. Мазкур хужжат Токент шаҳар архитектура кенгаши томонидан кўриб чиқилиб, маъмурий кенгаш томнидан тасдиқланди ва тақдимотлар чоғида маҳаллий ва хорижийкомпаниялар, оммавий ахборот воситалари эътиборига кўриб чичиқиш учун ҳавола этилди. Лобар Мирзо

Читайте на 123ru.net