Хитой раҳбари сешанба куни Ўзбекистонга давлат ташрифини бошлайди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Хитой раҳбари Си Цзинпин 21 июнда давлат ташрифи билан Ўзбекистонга сафар қилади. "Юқори даражадаги учрашувлар ва мулоқотлар пайтида Ўзбекистон-Хитой муносабатларининг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг актуал масалалари муҳокама қилинади", — дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарида. Давлат ташрифи чоғида Си Цзинпин Ўзбекистон парламентининг иккала палатасида ҳам чиқиш қилиши кутилмоқда. Читать дальше...