Новости по-русски

Тошкент вилоятида асосий йўл транспорт ҳодисаларини бошқа вилоят вакиллари содир этмоқда

Тошкент вилояти ИИББ Йўл Ҳаракати Хавфсизлиги Бошқармаси томонидан вилоят ҳудудида содир бўлаётган йўл транпорт ҳодисаларири комплекс таҳлил қилинганда содир бўлган йўл транспорт ҳодисаларининг 34 % ни, яни хар учтан битта йўл транспорт ҳодисасини вилоят ҳудудидан транзит ўтувчи автомобил ҳайдовчилари содир этаётгани маълум бўлди. Ушбу йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида Тошкент вилояти Йўл патрул хизмати инспекторлари томонидан жорий йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида вилоят ҳудудида жойлашган автомобил йўлларида бошқа вилоят хайдовчиларининг содир этган қоидабузарликларига нисбатан 94400 та маъмурий баённома расмилаштирилди. Ушбу қоидабузарликнинг 41837 таси айнан йўл транспорт ҳодисасига сабаб бўлувчи қўпол қоидабузарлик ҳисобланади. Шу билан бир қаторда ушбу қоидабузарликларнинг 336 таси транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш, 17333 та қувиб ўтиш қоидасини бузиш, 982 та ҳолатда светафор ишорасига бўйсунмаслик, 22351 таси эса ҳавфсизлик камаридан фойдаланмаслик ҳолатларини ташкил этган. Шунингдек, вилоят ҳудудида онлайн режимда фаолият юритаётган фоторадарлар орқали қўшни вилоятларга тегишли автомобил ҳайдовчилари томонидан 37161 та тезликни меёридан ошириш ҳолатлари аниқланган.

Читайте на 123ru.net