Новости по-русски

Ўзбекистон ва Грузия ТИВ раҳбарлари бир-бирларига табрик мактублари йўллади

Ўзбекистон ва Грузия ТИВ раҳбарлари бир-бирларига табрик мактублари йўллади

2019 йилнинг 19 август куни Ўзбекистон Республикаси ва Грузия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари бир-бирларига табрик мактубларини йўлладилар деб ёзади kun.uz нашри Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ўз мактубида «мамлакатларимиз пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларнинг тикланиши ҳамда жорий йилнинг бошида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Грузия ташқи сиёсат идоралари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказилиши» Ўзбекистон-Грузия муносабатлари ривожининг ёрқин мисоли ҳисобланишини қайд этди. Ўзбекистон ТИВ раҳбари ишонч билан таъкидладики, «бизнинг самарали ва конструктив ҳамкорлигимиз икки мамлакат халқлари фаровонлиги йўлида кўп қиррали ва ўзаро манфаатли Ўзбекистон-Грузия муносабатларини янада изчил ривожлантириш ва мустаҳкамлашга имкон беради». Грузия ташқи ишлар вазири Давид Залкалиани мамлакатлар ва халқлар учун аҳамиятли кун билан Ўзбекистон ТИВ раҳбарини табриклаб, мамнуният билан қайд этдики, «ўзаро ҳамкорлик нисбатан қисқа муддат ичида қалин дўстлик, ҳамжиҳатлик ва ҳурматга асосланган юқори даражага эришди». «Ушбу фурсатдан фойдаланиб икки томонлама муносабатларнинг барча йўналишлари бўйича фаол мулоқотни янада ривожлантириш ва кенгайтиришга интилишимизга сизни ишонтиришни хоҳлайман», - дейилади Грузия ташқи сиёсат идораси раҳбарининг мактубида.

Читайте на 123ru.net