Новости по-русски

Афғонистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош туманида Толибон ва полиция ўртасида тўқнашув юз берди

Афғонистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош туманида Толибон ва полиция ўртасида тўқнашув юз берди

Афғонистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош бўлган Шўртепа туманида маҳаллий полиция ва толибон вакиллари ўртасида тўқнашув юз берди. Вазият ҳозирда маҳаллий ҳарбийлар назоратида деб ёзади togri.uz Афғонистоннинг Балх вилоятига қарашли Ўзбекистон билан чегарадош бўлган Шўртепа туманида маҳаллий полиция ва толибон вакиллари ўртасида тўқнашув юзага келган. Икки томондан ҳам қурбонлар бор Tolo News’нинг ёзишича, душанба куни кечки пайтда содир бўлган тўқнашувда 11 нафар полициячи ҳалок бўлган. Толибон томонидан ҳам қурбонлар борлиги айтиляпти, аммо уларнинг сони маълум эмас. Дарзаб ҳамон “толиблар” назоратида Хабарга кўра, ҳозирда тумандаги вазият маҳаллий ҳарбий кучлар томонидан назоратга олинган. Аммо вилоятнинг Дарзаб тумани ҳамон “толиблар” назоратида. Маълумот учун Шўртепа Афғонистоннинг Термиз шаҳри билан чегарадош тумани бўлиб, у ердан Сурхондарё вилояти маъмурий марказигача бўлган масофа тахминан 50 километрни ташкил қилади. Шўртепа тумани, Балх Афғонистон. Скриншот: Google Maps

Читайте на 123ru.net