Новости по-русски

Бугуни кун таассуротлари,«Жаслиқ» қамоқхонаси ёпилди, кейинги тақдиричи...

Бугуни кун таассуротлари,«Жаслиқ» қамоқхонаси ёпилди, кейинги тақдиричи...

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида бугун Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси " ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган ички ишлар органлари фаолиятига талуқли материалларга хуқуқий муносабат" мавзусида матбуот анжумани ташкл этилди. Биз савол ва жавоблар орасида бир нарсага эътиборни қаратдик 19-сонли жазони ижро этиш колонияси («Жаслиқ» қамоқхонаси) бўйича чет эл ОАВ ёки бошқа халқаро ташкилотлардан кўплаб саволлар келиб тушади. Аммо минг афсуслар бўлсинки, чет эл ОАВда ҳам, маҳаллий аҳолимизда ҳам «Жаслиқ» қамоқхонаси маҳкумга тазйиқ ўтказиладиган ёки маҳкумларнинг ҳуқуқлари таъминланмайдиган жой деб қараш бор. БМТнинг дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид 2017 йилда Ўзбекистонга сафари давомида «Жаслиқ» қамоқхонасига ташриф буюрган эди. Жаноб Аҳмад Шаҳид «Жаслиқ»даги барча жойни кўздан кечириб, маҳкумлар учун етарли шароит яратилганига гувоҳ бўлган. Чет эл ОАВда «Жаслиқ»да маҳкумларга тазйиқ ўтказиш учун ҳар хил ертўлалар ёки турли қийноқларга солинадиган алоҳида хоналар борлиги бўйича турли хабарлар тарқалган. Жаноб Аҳмад Шаҳид ўзи шахсан ҳар бир жойни бирма-бир ўрганиб, ундай жойлар мавжуд эмаслигига амин бўлган эди» 2019 йил 2 август куни Президент томонидан «Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 19-сон ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колониясини тугатиш тўғрисида»ги қарор қабул қилинган эди. Ёдингизда бўлса 5 август куни Миллий матбуот марказида Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари томонидан ушбу қарор ижроси ва мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтган эди, унда «Жаслиқ» қамоқхонасида маҳкумларга тазйиқ ўтказиш учун ҳар хил ертўлалар ёки турли қийноқларга солинадиган алоҳида хоналар мавжуд эмаслиги ҳақида огоҳлантирилган. Бу ҳақда 17 июль куни ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси (ЖИЭББ) бошқарма бошлиғи Жамшид Султонов журналистлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотида такидлаган эдилар. Хозирги кунда "Жаслиқ" жазони ўташ калонниясида ҳеч қандай ҳабарлар йўқ. Демак биз пресс-тур ташкиллаштирилиб у ерга боришни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси "дан сўраб қоламиз. Лобар Мирзо

Читайте на 123ru.net